«Одам ўз-ўзини яхши кўришни ўргансин. Бу бутун ва соғлом муҳаббат бўлсин…» Сизнинг қалбингизга ёруғлик олиб кирадиган бу фикрлар Зардўштнинг таваллоларидир. «Зардўшт таваллоси» – тўрт қисмдан иборат бўлган насрий достон.Ушбу насрий достонни мутолаа қилар экансиз, немис файласуфи Фридрих Нитшенинг фақат ўзигагина хос ва мансуб бўлган қарашлари, фикрлари билан танишасиз, ҳеч кимникига ўхшамайдиган ва ҳеч кимни такрорламайдиган оламидан воқиф бўласиз.
«Одам ўз-ўзини яхши кўришни ўргансин. Бу бутун ва соғлом муҳаббат бўлсин…» Сизнинг қалбингизга ёруғлик олиб кирадиган бу фикрлар Зардўштнинг таваллоларидир. «Зардўшт таваллоси» –…
“Тавба, одамлар бир-бирлари билан уришиб юришса, мен доим ўзим билан ўзим жанг қиламан. Бошқалар билан олишишга менда на фурсат бор ва на рағбат бор…” Эътиборингизга ҳавола этилаётган китоб қаҳрамони – Юсуфни ҳамиша мана шундай чигалликлар қаршисида учратасиз. У ҳамиша яшашдан маъно ахтарар экан, қалбидаги безовталикдан халос бўлолмайди. Бу безовталик бирда моддият, бирда маънавий етишмовчилик билан боғлиқ бўлгани ҳолда уни тинимсиз қаршиликлар, ўз-ўзидан қониқмаслик, қалбан ҳамиша ўзини ёлғиз ҳис қилиш кабиларда намоён бўлади. Аммо унинг қалбида қатъият ва ишонч бор. Бошига тушган минг бир азоблар, жигарбандининг вафоти, оиласининг таназзулига қарамай у бошқа йўлни танлолмайди, бошқача яшолмайди… Бир қарашда қалби уйғоқ бу қаҳрамоннинг изтиробларига шерик бўлгингиз, унинг ўрнига ўзингизни қўйиб, яшаш учун осонроқ, енгилроқ йўлни танлагингиз келади. Аммо…
“Тавба, одамлар бир-бирлари билан уришиб юришса, мен доим ўзим билан ўзим жанг қиламан. Бошқалар билан олишишга менда на фурсат бор ва на рағбат бор…” Эътиборингизга ҳавола…